add

Шавкат Мирзиёев UNESCOнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди

Улар UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари ва БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Шавкат Мирзиёев UNESCOнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 ноябр куни БМТнинг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти (UNESCO) бош директори лавозимига сайланган Холид ал-Ананийни қабул қилди.

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган UNESCO Бош конференциясининг 43-сессияси якунлари ва БМТнинг ушбу нуфузли институти билан ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Холид ал-Ананийни юксак лавозимга сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Ўз навбатида, янги сайланган бош директор Ўзбекистон президентига ташкилотнинг бош тадбири қўллаб-қувватлангани ва юксак савияда ташкил этилгани учун алоҳида миннатдорлик билдирди.

Ўзбекистон ва UNESCO ўртасида кенг кўламли йўналишларни қамраб олган тизимли ва сермаҳсул ҳамкорлик йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Томонларнинг ҳамкорликни янада фаоллаштириш, жумладан, ташкилотнинг мамлакатимиздаги лойиҳавий фаолиятини кенгайтириш борасидаги интилиши қатъий экани тасдиқланди.

UNESCO Бош конференциянинг очилиш маросимида Ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган стратегик ташаббусларни биргаликда амалга оширишга тайёр экани таъкидланди.

Теглар

Мавзуга оид

Шавкат Мирзиёев UNESCOнинг янги сайланган бош директорини қабул қилди | Vaqt.uz