add

Тошкент метросидан бир кунда 753 мингдан зиёд йўловчи фойдаланмоқда

2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Тошкент метрополитени орқали қанча йўловчи ташилгани маълум қилинди.

Тошкент метросидан бир кунда 753 мингдан зиёд йўловчи фойдаланмоқда

2025 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистон метрополитен тизими орқали 205,7 миллион йўловчи ташилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,4 миллион йўловчига кўп бўлиб, 7,5 фоиз ўсиш суръати кузатилди.

Мазкур рақамлар аҳолининг жамоат транспортига бўлган талабининг ортиб бораётганини кўрсатмоқда. Ҳисоб-китобларга кўра, 2025 йилда ҳар куни ўртача 753,5 минг йўловчи метродан фойдаланган.

Маълумот ўрнида, 2025 йилнинг январ–сентябр ойларида Ўзбекистондаги авиакомпаниялар орқали 6 млн 500 мингга яқин йўловчи ташилган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 миллион йўловчига кўпдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг «Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллиги» — халқ орасида «Ерусти ҳалқа йўли» дейиладиган йўналиши 1 ноябр кунидан бошлаб фаолиятини тўлиқ тиклагани ҳақида хабар бергандик.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкент метросидан бир кунда 753 мингдан зиёд йўловчи фойдаланмоқда | Vaqt.uz