Logo

Тошкентдаги банклардан бири мижознинг омонатдаги 300 минг долларини талон-торож қилди

Бугун 12:051 дақиқа

Жиноят кодексининг 2 та моддаси бўйича жиноят иши очилган.

Тошкентдаги банклардан бири мижознинг омонатдаги 300 минг долларини талон-торож қилди © Vaqt.uz

Тошкент шаҳрида фуқаронинг омонатга қўйган 300 минг долларини талон-торож қилган банк фош этилди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сергели тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда тижорат банклардан бирининг масъул шахслари фуқаро И.М.нинг омонатга қўйилган 500 минг долларидан И.М.нинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, 300 минг долларни ўзлаштириб талон-торож қилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Департамент тижорат банкининг номи ва гумонланувчи масъул шахслар ҳақидаги бошқа маълумотларни очиқламади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ имтиёзли кредитларни талон-торож қилган ҳоким ёрдамчилари қўлга олинганди.

Теглар

Мавзуга оид