Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди

Кеча 22:552 дақиқа

АҚШ президенти март ойида 175 та молиявий операция амалга ошириб, энергетика, технология ва молия соҳаларидаги йирик компаниялар облигацияларига сармоя киритган.

Трамп бир ойда камида 51 млн долларлик облигация сотиб олди © Getty images

АҚШ президенти Доналд Трамп март ойида камида 51 миллион долларлик облигациялар сотиб олган. Харидлар турли соҳаларни қамраб олган. Бу ҳақда молиявий декларацияларга таяниб, «Reuters» хабар берди.

АҚШ Ҳукумат этикаси бошқармаси томонидан эълон қилинган ҳужжатларга кўра, Трамп ўтган ойда 175 та молиявий операция амалга оширган. Ҳужжатларда ҳар бир битимнинг аниқ суммаси эмас, балки қиймат оралиқлари кўрсатилган.

Сотиб олинган облигациялар

Очиқланган активларнинг асосий қисми штатлар, округлар, мактаб округлари ва давлат идоралари ёки давлат-хусусий шерикликлар билан боғлиқ бошқа тузилмалар томонидан чиқарилган муниципал облигациялардан иборат.

Унинг энг йирик 26 та битими (ҳар бири 1 миллиондан 5 миллион долларгача) асосан муниципал облигациялар ёки АҚШ давлат қимматли қоғозларига тўғри келади. Шу билан бирга, иккита операция «Weyerhaeuser» ва «General Motors» компанияларининг корпоратив облигацияларини харид қилишдан иборат бўлган. Шунингдек, у юқори даромадли облигациялар индексига боғланган биржа фондига ҳам инвестиция киритган.

Президент энергетика, технология, соғлиқни сақлаш ва молиявий хизматлар соҳаларидаги корпоратив облигацияларни ҳам сотиб олган. Улар орасида «Constellation Energy», «Occidental Petroleum», «Broadcom», «Nvidia», «Meta Platforms», «Microsoft», шунингдек, «Citigroup», «Goldman Sachs» ва «JPMorgan Chase» каби Уолл-стрит банклари ҳамда «Boeing» бор.

Барча актив тоифалари бўйича Трампнинг облигацияларга киритган инвестициясининг максимал умумий қиймати тахминан 161 миллион долларни ташкил қилади.

Теглар

Мавзуга оид