add

483 млн сўмгача: имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

Бугун 20:302 дақиқа

2026 йилда уй сотиб олиш учун субсидияларга 2,7 трлн сўм ажратилади. Бу рақам келгуси йилларда ўсиб бориши кутилмоқда.

483 млн сўмгача: имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади

2026 йилда Ўзбекистонда битта квартира учун ажратиладиган имтиёзли ипотека кредити миқдори 15 фоизга оширилади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига мурожаатномасида маълум қилди

Айни пайтда ўзбекистонликлар учун имтиёзли ипотека кредити “Янги тартиб” асосида 17-18 фоиздан ажратилади. Максимал миқдор эса Тошкент шаҳрида 420 млн сўмни, вилоятлар ва Қорақалпоғистонда 330 млн сўмни ташкил қилади. 

15 фоизга оширилгач 2026 йилда имтиёзли ипотека кредитининг максимал миқдори Тошкент шаҳрида 483 млн сўмгача, вилоятлар ва Қорақалпоғистонда 380 млн сўмгача кўтарилади. 

2025 йилнинг 9 ойи давомида 25 мингга яқин Ўзбекистон аҳолиси 7,3 трлн сўмлик кам фоизли ипотека кредитларидан фойдаланди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 трлн сўмга кўпайди.

bir

Сўнгги йилларда уйлар нархининг ўсиши фонида имтиёзли ипотека кредитларининг миқдори 15 фоизга оширилиши аҳолининг уй-жой харид қилиш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради. 

Кам фоизли ипотека кредити миқдорининг оширилиши субсидияларга ҳам таъсир қилиши мумкин. Сабаби талабгор хоҳишига кўра, субсидияларни дастлабки тўловнинг бир қисмини қоплаш учун — ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида олиш имконияти мавжуд. 

Кўпроқ субсидиялар берилади

Шунингдек, 2026 йилда уй-жой сотиб олишда бошланғич тўлов ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун 2,7 трлн сўм субсидия берилиши маълум қилинди. Субсидия миқдори бўйича сўнгги йиллардаги ҳолатни инфографикада кўришингиз мумкин:

iki

Ипотека кредити учун субсидиялар ажратишда 2025 йил муҳим бўлди. Жорий йилда 2024 йилга нисбатан 1,1 трлн сўмга кўпроқ субсидиялар ажратилиши кутилмоқда. 

Йил давомида бир неча марта субсидияларга ариза қабул қилиш очилди ва фойдаланилмаган субсидиялар учун қайта аризалар қабул қилинди. 

Аризаларни Давлат хизматлари марказларига бевосита борган ҳолда ёки “my.gov.uz” орқали мустақил равишда топшириш мумкин.

1 декабрь ҳолатига кўра, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар учун 1,9 трлн сўм маблағ тўлаб берилган. Бунда 109 мингга яқин ўзбекистонлик субсидиядан фойдаланган. 

uch

11 ойда бошланғич бадал учун 587,1 млрд сўм, ипотека кредити бўйича фоиз тўловларини бир қисмини қоплаш учун 1,3 трлн сўм ажратилган. 

Энг кўп субсидиялар “Миллий банк” (429,6 млрд сўм), “Ипотека банк” (403,4 млрд сўм) ва “БРБ” (293,8 млрд сўм) орқали тўлаб берилган.

Теглар

Фозил Қамбаров

Фозил ҚамбаровМақолалар сони: 16

Барчаси

Мавзуга оид