add

5 май «Касб ва меҳнат куни» сифатида нишонланади

Ушбу кун доирасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилади.

5 май «Касб ва меҳнат куни» сифатида нишонланади

Маълум қилинишича, «Касбий таълим тизимида ислоҳотларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-316-сонли президент қарорида касбий таълимни оммалаштириш бўйича қатор чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, 2026 йилдан бошлаб 5 май куни “Касб ва меҳнат куни» сифатида ҳар йили кенг нишонланади. Мазкур кун доирасида жамоатчилик, айниқса, ёшлар орасида касблар жозибадорлигини ошириш ва касбий таълимни оммалаштиришга қаратилган тадбирлар тизимли равишда амалга оширилади.

Шунингдек, 2026 йилдан бошлаб мактабгача таълим муассасаларидан бошлаб ўқувчиларни касб танлашга йўналтириш тизими жорий этилади. Хусусан, 5 ёшдан «Атрофимиздаги касблар» ўйинлари, 1–4-синфларда «Касблар алифбоси», 5–6-синфларда «Касблар олами», 7–9-синфларда эса «Менинг келажакдаги касбим» фанлари жорий қилинади.

Теглар

Мавзуга оид