
Баҳор яқин: Эртадан «метан заправка»лар одатдагидек ишлайди
11 февралдан республика бўйлаб, жумладан водий вилоятларида ҳам «метан заправка»лар босқичма-босқич одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди.

Эртага, 11 феврал куни соат 09:00 дан бошлаб республика бўйлаб, жумладан водий вилоятларида ҳам «метан заправка»лар босқичма-босқич одатий иш режимида фаолият юрита бошлайди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, 20 январ куни ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли метан «заправка»лар фаолиятига вақтинча чеклов киритилганди. 2 февралдан бошлаб эса «метан заправка»лар соат 10:00 дан 16:00 гача фаолият юритишни бошлаган.
Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев ҳозир Ўзбекистонда «метан заправка» қуришга рухсат йўқ экани ва бор «заправкалар»га ҳам газ етказиб беришолмаётгани ҳақида айтганди.





