Logo

«Biznesni rivojlantirish banki» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди

Бугун 11:061 дақиқа

«Biznesni rivojlantirish banki» бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Ойбек Воҳидовнинг ваколатлари тугатилди. У 2024 йилдан бери ушбу лавозимда ишлаб келаётганди.

«Biznesni rivojlantirish banki» бошқарув раиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди

«Biznesni rivojlantirish banki» кузатув кенгаши 20-ноябрда Ойбек Розиқович Воҳидовнинг бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи сифатидаги ваколатларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда 27-ноябрда Корпоратив ахборот ягона порталида (openinfo.uz) эълон қилинди.

Ойбек Воҳидов бу вазифада 2024-йилдан буён ишлаб келаётганди. Ҳужжатда қарорнинг сабаби ҳам, лавозимга ким тайинлангани ҳам кўрсатилмаган.

Ойбек Воҳидов 1980-йилда Бухоро вилоятининг Ғиждувон туманида туғилган. Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташқи иқтисодий фаолият йўналишида таҳсил олган, банк соҳасидаги фаолиятини 2001-йилда бошлаган. У 2001–2023-йилларда «O‘zsanoatqurilishbank» АТБ тизимида турли лавозимларда, хусусан, 2015–2023-йилларда департамент директори — банк бош бухгалтери лавозимида фаолият юритган. 2023-йилнинг ноябр ойидан «Biznesni rivojlantirish banki» молия бош директори лавозимида иш бошлаганди.

Бундан олдин, 12-октябрда яна бир бошқарув раиси ўринбосари Низомиддин Аббосов ҳам лавозимидан озод қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Asia Alliance Bank» бошқарувида муҳим тайинловлар амалга оширилганди.

Теглар

Мавзуга оид