Logo

Бокуда Tashkent Content Market халқаро платформаси тақдим этилди

Кеча 21:522 дақиқа

«Building Trust through Media in a Polarized World» мавзусига бағишланган CICA Media Forum доирасида Боку Конгресс марказида Ўзбекистонда яратилаётган медиа контентни илгари суриш ва тарқатишга қаратилган халқаро платформа — Tashkent Content Market (TCM) тақдимоти бўлиб ўтди.

Бокуда Tashkent Content Market халқаро платформаси тақдим этилди

​Тақдимот Озарбойжон Медиа ва телерадиоэшиттириш кенгаши кўмагида ташкил этилиб, унда Озарбойжон телевидение ва медиа индустриясининг етакчи вакиллари, шунингдек, халқаро медиа-форум иштирокчилари қатнашди.

​Тақдимот давомида иштирокчиларга Tashkent Content Market фаолиятининг асосий йўналишлари, халқаро ҳамкорлик имкониятлари, шунингдек, Ўзбекистонда яратилаётган телевидение, ҳужжатли, кўнгилочар ва рақамли контентни хорижий бозорларда илгари суриш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.

​Тақдимотда телекомпаниялар, медиа платформалар, продюсерлик марказлари ва контент ҳуқуқ эгалари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, иштирокчиларга Ўзбекистонда яратилган контентни харид қилиш ва тарқатиш имкониятлари, шунингдек, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш салоҳияти ҳақида маълумот тақдим этилди.

​Tashkent Content Market халқаро иштирокчилари қаторида Amazon MGM Studios, Prime Video, BBC Studios, CNN, Sony, Banijay Americas, NBCUniversal, Netflix, Roku, YouTube, Warner Bros., ZDF, Canal+, France TV, TF1, Tencent Video, iQIYI, mk2 ҳамда глобал контент индустриясининг бошқа етакчи компаниялари ва медиа холдинглари мавжуд.
​Тақдимот давомида халқаро компанияларнинг кенг доирадаги иштироки Озарбойжон медиа индустрияси вакиллари учун ҳам янги имкониятлар яратиши таъкидланди.

Озарбойжон телеканаллари, продюсерлик компаниялари ва контент ҳуқуқ эгалари учун Tashkent Content Market ўз контентини халқаро аудиторияга тақдим этиш, дистрибьюция ва копродукция соҳасида янги ҳамкорлар топиш, шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради.

​Tashkent Content Market МДҲ ҳудудидаги энг йирик контент маркетларидан бирига айланиши, бир майдонда турли мамлакатларнинг етакчи контент ишлаб чиқарувчилари, телеканаллари, ОТТ платформалари, дистрибьюторлари ва ҳуқуқ эгалари вакилларини бирлаштириши кутилмоқда.
​Tashkent Content Marketда иштирок этиш учун расмий tcm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид