add

Энди эҳтиёжмандлар йил бўйи коммунал компенсация олиш мумкин

1 июндан эътиборан эҳтиёжманд оилалар учун газ ва электр энергияси бўйича компенсация олиш учун аризалар қабул қилинмоқда. Янги тизимга кўра, тўловлар фақат қиш мавсуми эмас, балки йилнинг ҳар ойида амалга оширилади.

Энди эҳтиёжмандлар йил бўйи коммунал компенсация олиш мумкин
2025 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистонда эҳтиёжманд қатлам учун коммунал хизматлар харажатини қисман қоплаш механизми янгича тартибда амалга оширила бошлади. Бундан буён компенсациялар йил бўйи давомий равишда тўлаб берилади. Мазкур имтиёздан ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва камбағал оилалар реестирига киритилган, шунингдек, мол-мулки кам ва ҳар бир аъзога тўғри келадиган даромади 1 млн сўмдан кам бўлган оилалар фойдаланиши мумкин. Реестрга кирмаган оилаларнинг ҳам ариза топшириб, тўловдан баҳраманд бўлиш имконияти бор. 2024–2025 йилги иситиш мавсумида умумий 313,6 млрд сўмлик компенсация тўланган бўлса, 2025 йилда бу сумма 1,33 трлн сўмга етказилиши мўлжалланган. Бу эса нафақат қишда, балки йилнинг ҳар ойида кўмак кўрсатиш имконини яратади. Компенсация дастури аҳоли эҳтиёжларини қоплаш ва кам таъминланганларга кўмак бериш мақсадида босқичма-босқич кенгайтирилмоқда.

Теглар

Мавзуга оид