add

Ижара даромадидан тушган солиқлар тўлиқ маҳаллий бюджетга йўналтирилади

30.11.2025 | 15:162041 дақиқа

2026 йилдан жисмоний шахсларнинг ижарадан олган даромадлари учун тўлаган солиқлари тўлиқлигича мулк жойлашган туман ёки шаҳар бюджетига ўтказилади.

Ижара даромадидан тушган солиқлар тўлиқ маҳаллий бюджетга йўналтирилади

Президент қарорига кўра, 2026 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкларни ижарага беришдан олган даромадларидан тўланадиган солиқ тўлиқ ҳажмда мулк жойлашган туман ёки шаҳар маҳаллий бюджетларига йўналтирилади.

Янги қоидалар солиқ муносабатларини шаффоф ва манзилли ташкил этишни мақсад қилган. Шу доирада 2026 йилдан «Очиқ бюджет» порталида «Жисмоний шахсларнинг солиқлари ҳисобидан харажатлар» деб номланган янги модул ишга туширилади. Унда фуқаролар томонидан тўланган даромад солиғи, мол-мулк ва ер солиғи миқдори, шунингдек, ушбу солиқлар ҳисобидан амалга оширилган бюджет харажатлари доимий равишда эълон қилиб борилади.

Шунингдек, кейинги йилдан Наманганда янги солиқ бошқаруви моделини синовдан ўтказиш бўйича эксперимент бошланади. Унда жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва ер солиғи бўйича 1 миллион сўмдан ортиқ қарздорликни ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланиш назарда тутилган.

Шу билан бирга, солиқ органлари фаолиятини баҳолашда инсон омили таъсирини камайтириш мақсадида автоматик тарзда шаклланадиган самарадорлик кўрсаткичларидан фойдаланиш амалиёти давом эттирилади.

Теглар

Мавзуга оид

Ижара даромадидан тушган солиқлар тўлиқ маҳаллий бюджетга йўналтирилади | Vaqt.uz