add

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмолининг баъзавий меъёри 5 баробарга оширилади

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 500 куб метрга етказилади.

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмолининг баъзавий меъёри 5 баробарга оширилади

Ўзбекистонда аҳоли учун табиий газ истеъмолига тегишли базавий меъёр иситиш мавсумида 5 баробарга оширилиб, 500 куб метрга етказилади. Амалдаги тартибга кўра, ноябр–феврал ойларида ҳар бир ой учун 500 куб метргача, март–октябрда эса 100 куб метргача «базавий меъёр» амал қилади.

Маълум қилинишича, куз-қиш мавсумида табиий газ истеъмоли юқори бўлганлиги сабабли Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида октябр–феврал ойларида бир ойлик 500 куб метрлик «базавий меъёр» амал қилади.

Қайд этилишича, Президент қарорига асосан, эҳтиёжманд оилаларга ишлатилган электр энергияси ва табиий газ учун давлат томонидан ҳар ойда компенсация берилади. Жумладан, электр энергияси учун ойига базавий меъёрдан ортиқ (200 кВт·соатдан кейинги) 150 кВт/соатгача компенсация берилади. Табиий газ учун эса қиш ойларида 250 куб метргача, бошқа ойларда 150 куб метргача баъзавий меъёрдан ортиқ фойдаланилган қисми учун компенсация берилади.

Маълумот учун, илгари компенсациялар фақат қиш ойларида амал қилган бўлса, энди йил давомида ҳар ойда берилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент қарорига биноан, иситиш мавсуми давомида эҳтиёжманд оилаларга 1 миллион сўм миқдорида ёрдам пули ажратилиши ҳақида хабар қилгандик.

Теглар

Мавзуга оид

Иситиш мавсумида табиий газ истеъмолининг баъзавий меъёри 5 баробарга оширилади | Vaqt.uz