Logo

ЖЧ-2026. Аргентина Мисрга қарши драматик баҳсда суперкамбэк амалга ошириб, чоракфиналга чиқди

Кеча 23:051 дақиқа

79-дақиқагача икки тўп фарқи билан ютқазиб турган амалдаги чемпионлар якунда 0:2 ҳисобини 3:2 га айлантиришди.

ЖЧ-2026. Аргентина Мисрга қарши драматик баҳсда суперкамбэк амалга ошириб, чоракфиналга чиқди

Жаҳон чемпионатида яна бир драматик ўйин бўлиб ўтди.

1/8 финал доирасида Аргентина Мисрга қарши майдонга тушиб, 79-дақиқагача 0:2 ҳисобида ортда борди ва якунда 3 та гол уриб, иродали ғалабага эришди.

«Албиселесте» етакчиси Месси гол ва ассистни ўз ҳисобига ёздприб қўйди, пеналтидан фойдалана олмади.

Амалдаги жаҳон чемпионлари чоракфиналда Швейцария — Колумбия жуфтлигига қарши ўйнашади.

ЖЧ-2026. 1/8 финал
Аргентина — Миср 3:2

7 июл. Атланта. «Мерседес Бенц Арена»
Голлар: Ромеро (79), Месси (83), Фернандес (90+3) — Иброҳим (15), Зико (67).
Фойдаланилмаган пеналти: Месси (21).
Аргентина — Эмилиано Мартинес, Молина (Монтиэл, 73), Лисандро Мартинес, Ромеро (Отаменди, 90+5), Таляфико (Гонсалес, 66), Паредес, Де Паул (Лаутаро Мартинес, 66), Мак Аллистер, Фернандес, Месси, Алварес (Медина, 90+5).
Миср — Шобейр, Ҳани, Иброҳим, Рабиа, Ҳофиз, Ҳасан (Трезеге, 73), Лашин (Зизо, 90+6), Аттиа, Ашур (Фатҳи, 46), Салоҳ, Зико (Мармуш, 80).
Огоҳлантиришлар: Шобейр (90+3), Фатҳи (90+4), Аттиа (90+8)

Россия - Украина уруши

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026

ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.

Мавзуга оид