ЖЧ-2026. Белгия оғир ўйинда Миср билан очколарни бўлишиб олди
Салоҳ туғилган кунида ассист қайд этди, Лукаку жамоасининг голига сабабчи бўлди.

Жаҳон чемпионатида G гуруҳида 1-тур баҳслари бошланди.
Белгия ва Миср ўртасидаги қарама-қаршиликда 34 ёшга тўлган Салоҳнинг ассистидан сўнг Ашур ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимда Лукаку захирадан тушганидан 22 сония ўтиб рақиб ҳимоячисини автогол уришга мажбур қилди.
Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Тошкент вақти билан соат 06:00да Эрон Янги Зеландияга қарши ўйнайди.
ЖЧ-2026. G гуруҳи. 1-тур
Белгия — Миср 1:1
15 июн. Сиэтл. «Люмен Филд»
Голлар: Ҳани (66, автогол) — Ашур (19).
Белгия — Куртуа, Мёне, Нгой, Мехеле, Кастан (Раскин, 56), Онана (де Кюйпер, 56), Тилеманс, Троссар, де Брюйне (Ванакен, 86), Доку (Фернандес-Пардо, 86), де Кетеларе (Лукаку, 66).
Миср — Шобейр, Ҳани, Иброҳим, Фатҳи (Одил, 89), Фатуҳ (Ҳофиз, 89), Аттиа, Лашин, Зико (Зизо, 76), Салоҳ (Абжулкарим, 76), Ашур (Рабиа, 71), Мармуш.
Огоҳлантиришлар: Аттиа (13), Кастан (14), Фатуҳ (34), де Кюйпер (74).





