ЖЧ-2026. Чоракфиналнинг барча жуфтликлари маълум (ўйинлар санаси)
Бугун 09:371 дақиқа
АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган мундиал ҳал қилувчи паллага кирмоқда.

АҚШ, Канада ва Мексикада ўтаётган Жаҳон чемпионатида 1/8 финал баҳслари якунига етди.
Нимчоракфиналнинг сўнгги ўйинида Швейцария Колумбияни пеналтилар сериясида мағлубиятга учратди — 0:0, пен 4:3.
1/4 жуфтликлари:
10 июл. 01:00
Франция — Марокаш
11 июл. 00:00
Испания — Белгия
12 июл. 02:00
Норвегия — Англия
12 июл. 06:00
Аргентина — Швейцария
Беллашувлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.
Яримфиналда Франция — Марокаш жуфтлиги ғолиби Испания ва Белгия ўртасидаги баҳсда ғалаба қозонган жамоа билан ўйнаса, Англия — Норвегия ўйинида устун келган жамоа Аргентина ёки Швейцарияга қарши майдонга тушади.

Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026
ЖЧ-2026 ўйинларига оид барча хабарлар битта ҳаволада.





