Logo

ЖЧ-2026. Португалия Конго ДРни мағлуб этолмади

Бугун 00:001 дақиқа

Ўзбекистон жой олган гуруҳда дастлабки ўйинда кутилмаган натижа қайд этилди.

ЖЧ-2026. Португалия Конго ДРни мағлуб этолмади

ЖЧ-2026. Португалия Конго ДРни мағлуб этолмади

Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон иштирок этадиган гуруҳда 1-турнинг илк ўйини бўлиб ўтди.

Турнир фаворитларидан бири деб тилга олинаётган Португалия 52 йилдан сўнг мундиалга чиққан Конго ДРни мағлуб этолмади. Эътиборлиси, Африка вакили билан деярли тенгма-тенг кураш олиб борди, ҳатто зарбалар сони борасида устунлик ҳам қилди.

Португаллар сафида Роналду 6-мундиалида майдонга тушди. Конголиклар ҳужумчиси Висса ўз жамоасининг Жаҳон чемпионатларидаги илк голига муаллифлик қилди.

Гуруҳнинг иккинчи баҳси Тошкент вақти билан 18 июн куни соат 7:00да старт олади ва унда дебютант Ўзбекистон Колумбияга қарши майдонга тушади.

ЖЧ-2026. К гуруҳи. 1-тур
Португалия — Конго ДР 1:1

17 июн. Ҳюстон
Голлар: Невеш (6) — Висса (45+5).
Португалия — Кошта, Канселу, Араужо, Вейга, Мендеш (Семеду, 72), Невеш, Витиня (Рамуш, 83), Силва (Консейсау, 46), Фернандеш, Нету (Леау, 71), Роналду.
Конго ДР — Мпаси, Ван-Биссака (Калулу, 85), Мбемба, Туанзебе, Капуади, Масуаку (Каямбе, 74), Мукау (Садики, 57), Мутуссами, Кайембе (Пикел, 74), Висса, Бакамбу (Банза, 85).
Огоҳлантиришлар: Силва (13), Мбемба (32), Семеду (82), Араужо (90+2).

Мавзуга оид