Logo

Келаси ҳафта айрим ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилади

Бугун 17:553 дақиқа

Ўзбекистонда кириб келаётган ҳафта давомида об-ҳаво кескин ўзгариши кутилмоқда. Айрим вилоятларда кундузги ҳарорат +44 даражадан юқорилайди, баъзи ҳудудларда эса ёмғир, момақалдироқ ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Келаси ҳафта айрим ҳудудларда ҳарорат +44 даражагача кўтарилади © vaqt.uz

Ўзгидромет агентлиги 28 июн – 5 июл ҳафта оралиғидаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, 28-29 июнда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, 28 июнда айрим жойларда кучли бўлиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. 30 июнь-5 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июн ва 1 июлда айрим жойларда вақти-вақти билан 13-18 м/с гача, 28-29 июнда баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28 июнда +20…+25 даража, 29 июнь-5 июлда 17-22 даража, кундузи 28-30 июнда +28…+33 даража, 1-2 июлда +30 … +35 даража, 3-5 июлда +32 … +37 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 июнда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-29 июн ва 1 июлда айрим жойларда вақти-вақти билан 13-18 м/с гача, 28-29 июнда баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29 июнда +22 … +27 даража, 30 июн – 5 июлда +20 … +25 даража, кундузи 28 июнда +39 … +44 даража, 29 июнда +30 … +35 даража, 30 июнь-5 июлда +32 … +37 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 июнда Тошкент вилоятида айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июнда айрим жойларда 13-18 м/с гача, баъзи жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29 июнда +22 …+27 даража, 30 июнь-5 июлда +20 … +25 даража, кундузи 28 июнда +37 … +42 даража, 29 июн-1 июлда +30 … +35 даража, 2-5 июлда +32 … +37 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 29 июн ва 1 июлда айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 28-29 июнда +23 … +28 даража, 30 июнь-5 июлда +20 … +25 даража, кундузи 28 июнда +39 … +44 даража, 29 июнь-1 июлда +33 … +38 даража, 29 июнда баъзи жойларда +40 даражагача, 2-5 июлда +34 … +39 даража бўлади.

Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 30 июнь-2 июлда айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20 … +25 даража, кундузи 28 июнда +35 … +40 даража бўлади, 29 июн-1 июлда +30 … +35 даражагача пасаяди, 2-5 июлда +32 … +37 даража бўлади.

Шунингдек, Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, 30 июнда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15 … +20 даража, кундузи 28 июнда +25 … +30 даража бўлади, 29 июн – 5 июлда +20 … +25 даражагача пасаяди.

Теглар

Мавзуга оид