Магистратура учун онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди — фақат сертификат эгалари иштирок этади
07.07.2025 | 23:001 дақиқа
Республика давлат олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, 2025/2026-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий my.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.
Магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.





