Logo

Марказий Осиёда кўчиб ўтиш учун энг яхши давлат маълум бўлди

Бугун 19:411 дақиқа

Ўзбекистон «Global Relocation Index 2026» рейтингида 110-ўринни эгаллади.

Марказий Осиёда кўчиб ўтиш учун энг яхши давлат маълум бўлди

«Global Relocation Index 2026» рейтингига кўра, Қозоғистон Марказий Осиёда яшаш ва бошқа давлатдан кўчиб ўтиш учун энг жозибадор мамлакат деб топилди.

Минтақада кейинги ўринни Ўзбекистон (110-ўрин) эгаллади. Кейинги поғоналардан эса Қирғизистон (118), Тожикистон (137) ва Туркманистон (155) жой олди.

Тадқиқот доирасида жами 192 мамлакат ва ҳудуд баҳоланиб, уларнинг хорижликлар учун яшаш ва кўчиб ўтишга қанчалик қулай экани аниқланган.

Баҳолаш мезонлари

Индексни тузишда мутахассислар 24 та мезондан фойдаланган. Улар орасида яшаш харажатлари, хавфсизлик, соғлиқни сақлаш тизими сифати, солиқ сиёсати, банк хизматлари ҳамда хорижликларнинг янги муҳитга мослашиш имкониятлари бор.

Барча кўрсаткичлар тўртта асосий йўналишга — молиявий шароит ва солиққа тортиш, яшаш сифати, хавфсизлик ҳамда жойлашиб олиш қулайлигига бўлинган. Айнан мана шу тоифалар асосида ҳар бир мамлакатга кўчиб ўтиш жозибадорлигини акс эттирувчи якуний балл берилган.

Кўчиб ўтиш учун энг яхши давлатлар

«Global Relocation Index 2026» рейтингида Эстония дунёда яшаш ва бошқа мамлакатдан кўчиб ўтиш учун энг жозибадор давлат деб топилди. Кейинги ўринларни Сингапур, Малайзия, Португалия ва Тайван эгаллаган.

Топ-10 ликдан, шунингдек, Литва, Гонконг, Сент-Китс ва Невис, Чехия ҳамда Малта жой олган.

Теглар

Мавзуга оид