add

Майамидаги миллиардерлар энди оддий инсонлар билан учрашмайди

Бугун 20:355111

АҚШда ултра бойлар учун бутун бошли махфий ҳаёт тарзи шаклланмоқда — шахсий шеф, хос шифохона, одамларнинг кўзларидан пана ресторан, ҳаттоки дўконлар ҳам.

Майамидаги миллиардерлар энди оддий инсонлар билан учрашмайди

АҚШда ултра бой кишилар учун янги турмуш услуби шаклланмоқда — бу нафақат шахсий самолёт ёки лимузин, балки оддий одамлар билан алоқа қилмасдан яшаш имконини берувчи тўлиқ яккалаштирилган экотизимни ҳам англатади.

Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Майами бу фаолият марказига айланиб улгурган. Энди жаҳоннинг 0,1 фоизли энг бой қатлами ўз ҳаётида ресторан, меҳмонхона ва клублардан ҳам оддий мижозларсиз фойдаланмоқда. Улар учун шахсий ҳаво йўллари, изоляцияланган виллалар ва ҳатто бошқаларнинг кўзи тушмайдиган таомланиш зоналари фаолият кўрсатмоқда.

Жумладан, Bentley Residences деб номланган бинода машиналар учун лифтлар бор — тўғридан тўғри хос автогаражга олиб чиқади. Оилавий шифохоналарни кунлар давомида фақат ўзлари учун ёпиб қўядиганлар ҳам бор — бунинг нархи 150 минг долларга етади. Яъни, бойлар ҳатто шифокорлар билан ҳам битта гуруҳда бўлишни хоҳламайди.

Уларнинг ижтимоий ҳаёти ҳам ўзгача — Faena Rose каби махсус клублар борки, уларга аъзо бўлишнинг ўзи 15 минг доллар туради. Бу клубларда операдан тортиб, шахсий раққосаларгача, ҳаммаси фақат танланганларга хизмат қилади.

Ултра бойлар энди ҳатто дўконларга бормайди — модалар уйи маҳсулотлари уйига юборилади, шахсий тикувчилар билан намойиш қилинади. Бу янги сервис иқтисодиёти нафақат шахсийликни таъминлайди, балки «оддий ҳаёт» деган тушунчани ҳам йўққа чиқаради.

Теглар

Мавзуга оид

Майамидаги миллиардерлар энди оддий инсонлар билан учрашмайди | Vaqt.uz