add

Мирзамаҳмудов: «Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаган»

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Аграр университетдаги ёнғин қуёш панеллари туфайли чиққан деган миш-мишларни рад этди.

Мирзамаҳмудов: «Аграр университетдаги ёнғинга қуёш панеллари сабаб бўлмаган»

Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Аграр университетда содир бўлган ёнғин бўйича тарқалган «қуёш панеллари сабабчи бўлган» деган маълумотларни инкор этди. Унинг таъкидлашича, текширувлар натижасида мазкур иддаолар тасдиқланмаган.

Вазирнинг сўзларига кўра, аҳоли орасида қуёш панелларининг хавфсизлигига шубҳа уйғотувчи асоссиз тарғиботлар кузатилмоқда. Унинг фикрича, бу каби хабарлар аҳолини чалғитиши ва қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишга бўлган ишончни пасайтириши мумкин.

«Аслида ёнғин юзага келган вақтда қуёш панеллари ишламаётган, яъни электр энергиясини генерация қилмаётган бўлган. Аммо олов натижасида ёруғлик пайдо бўлгандан кейин қуёш панелларида генерация бўлган, буларнинг ҳаммаси инверторда қайд этилган. Биз тергов ва суриштирув жараёнида ҳамма маълумотларни кўрсатиб берганимиздан кейин, тушунишди», — деди вазир.

Маълумот учун, 2024 йил 30 сентябр куни Аграр университети биносида содир бўлган ёнғин 15 та ёнғин ўчириш экипажи жалб этилган ҳолда икки соат ичида бартараф этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газлашмаган уйлар учун электр энергиясига имтиёзлар бўйича лойиҳа ҳали ишлаб чиқилаётгани, 2026 йилнинг майига қадар тарифлар оширилмаслигини маълум қилган эди.

Теглар

Мавзуга оид

undefined | Vaqt.uz