Ўзбекистон олийгоҳларидаги контрактлар миқдори ва уни тўртга бўлиб тўлаш имконияти
17.09.2025 | 19:2010 дақиқа
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб, олий таълим муассасалари талабаларига тўлов-контракт миқдорларини ўқув йили давомида тенг улушларда тўрт бўлиб тўлаш имконияти берилган.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, талабалар контрактни қуйидаги муддатларда бўлиб тўлашлари мумкин:
Фото: Edu.uz[/caption]
2025/2026 ўқув йили учун тўлов-контракт нархлари ўзгаришсиз, яъни ўтган ўқув йилидагидек қийматда қолди.
Юқоридаги жадвалдан кўриниб турибдики, Ўзбекистонда контракт нархлари йўналишлар кесимида нархлар сезиларли фарқ қилади. Энг арзон йўналишлар педагогика, ҳуманитар фанлар, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий таъминот, спорт фаолияти, каби йўналишлар бўлиб, кундузги бакалавриатда контракт миқдори 7,4 миллион сўм қилиб белгиланган.
Энг юқори тўлов эса санъат, архитектура, қурилиш, иқтисод ва ҳуқуқ каби йўналишларда кузатилади. Масалан, санъат соҳасида кундузги таълим — 8,9 млн, ҳуқуқ — 11,25 млн, иқтисод эса 10,25 млн сўмни ташкил этади. Шунингдек, филология, компютер технологиялари ва ахборот-коммуникация, архитектура каби йўналишларда нархлар ўртача 8–8,5 млн сўм атрофида шаклланган.
Сиртқи, масофавий ва кечки таълим шаклларида контракт миқдори кундузгидан ўртача 1–1,5 млн сўм юқори белгиланган бўлса, иккинчи мутахассислик нархлари баъзи ҳолларда кундузги шаклдан 2–3 млн сўмгача қиммат тушади.
Магистратура учун контракт миқдори кўпинча иккинчи мутахассислик кундузги нархлари билан бир хил даражада белгиланган. Масалан, иқтисод ва ҳуқуқ йўналишида 12,8 млн сўмгача чиқади.
Умуман олганда, давлат ижтимоий соҳаларни арзонлаштирилган контракт тўловлари орқали қўллаб-қувватламоқда, техник ва хизмат йўналишларида ўртача нархни белгилаган, юқори даромад келтирувчи соҳалар эса қимматроқ қилиб баҳоланган.
Хусусий университетларда контракт нархлари қанча?
Хусусий университетларда контракт нархлари турли хил омилларга қараб фарқланади ва аниқ бир диапазонда эмас, балки жуда кенг кўламда белгиланади.
Масалан, тиббиёт йўналишлари энг қиммат ҳисобланиб, айрим университетларда йиллик тўлов 25 млн сўмдан 62,5 млн сўмгача етади. Бундай нархлар Акфа, Европа Тиббиёт университети ёки бошқа шунга ўхшаш олийгоҳларда кузатилади.
Техник йўналишлар ҳам юқори нархларда бўлиб, масалан Турин Политехника университетида муҳандислик каби техник соҳаларда семестр учун 17 млн, йилига эса тахминан 34 млн сўм атрофида белгиланган.
Халқаро университетларда нархлар бундан ҳам юқорироқ. Масалан, Webster Unversity Тошкент филиалида йиллик контракт миқдори 50 млн сўмдан ошади. Баъзи университетларда, айниқса, янги ёки ҳудудий жойлашганлари, нисбатан арзонроқ вариантлар таклиф қилиб, 14–20 млн сўмлик контракт нархлари билан талабаларни қабул қилмоқда.
Хуллас, Ўзбекистонда хусусий олий таълим муассасаларида контракт нархлари ўртача 14 миллион сўмдан бошланиб, 60 миллион сўмгача боради, йўналиш ва университет нуфузига қараб нарх ўзгаради, айниқса тиббиёт ва халқаро дипломли университетлар энг юқори тўловларни белгилаган.
Барча давлат ва хусусий оилй таълим муассасалардаги нархларни mentalaba.uz сайтидан билиб олиш мумкин.
Меҳриноз Фармонова тайёрлади.
- тўлов миқдорининг камида 25 фоизиниталабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун 15 сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача) ҳамда иккинчи ва ундан кейинги босқич талабалар учун 1 октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача);
- тўлов миқдорининг камида 50 фоизи 1 январгача, 75 фоизи 1 апрелгача ва 100 фоизи 1 июлгача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатларгача);
- хорижий фуқаролар учун ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача;
- табақалаштирилган тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентларга («супер-контракт») ўқув йилининг биринчи ярми учун тўловларни амалга ошириш муддати ва миқдорлари Давлат қабул комиссияси томонидан ва қолган қисми ОТМ раҳбарияти томонидан белгиланган муддатларгача амалга оширилади.