add

Ўзбекистон ва Озарбойжон Иброҳим келишувлари арафасида — Reuters

Иброҳим келишувлари 2020 йилда Исроил, БАА, Баҳрайн ҳамда Марокаш ўртасида АҚШ воситачилигида яҳудий давлати ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни илиқлаштириш мақсадида имзоланган.

Озарбойжон ва Ўзбекистон Қозоғистондан кейин Иброҳим келишувларига қўшилиши мумкин бўлган кейинги давлатлар бўлиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда Reuters агентлиги ва Atlantic Council маркази хабар берди.

Қайд этилишича, Қозоғистон Исроил ва араб давлатлари ўртасидаги муносабатларни илиқлаштиришга кўмаклашадиган Иброҳим келишувларига қўшилганидан сўнг, халқаро ҳамжамиятнинг эътибори мазкур жараённинг кенгайиш имкониятларига қаратилган. Битимга қўшилиш учун эҳтимолий номзодлар қаторида Ўзбекистон ва Озарбойжон кўриб чиқилмоқда.

Reauters'нинг хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон келишувга қўшилишдан манфаатдор бўлган ягона давлат эмаслигини айтган.

Ўз навбатида, Atlantic Council таҳлилчилари Қозоғистоннинг қўшилиши бу жараённинг бошланиши, холос, деб таъкидлаяпти.

Экспертларнинг ёзишича, Озарбойжон ва Ўзбекистон сингари Кавказ ҳамда Марказий Осиёнинг кўплаб туркий давлатлари ҳам Иброҳим келишувларига қўшилишга қизиқиш билдирган.

Уларнинг фикрича, бунинг сабаби АҚШ ва Исроил билан муносабатларни мустаҳкамлаш, шунингдек, халқаро алоқаларни диверсификация қилиш истаги билан боғлиқ.

Маълумот учун: Иброҳим келишувлари 2020 йилда Исроил, БАА, Баҳрайн ва Марокаш ўртасида АҚШ воситачилигида яҳудий давлати ва араб давлатлари ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатиш мақсадида имзоланган. 2021 йилда келишувларга Судан, кейинчалик эса Миср ҳам қўшилди.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбекистон ва Озарбойжон Иброҳим келишувлари арафасида — Reuters | Vaqt.uz