Logo

Ўзбекистонда ҳарорат +45 даражагача кўтарилади

Бугун 18:552 дақиқа

Келаётган ҳафтада республика ҳудудларининг баъзи жойларида қуруқ ва иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Айрим ҳудудларда ҳаво булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди.

Ўзбекистонда ҳарорат +45 даражагача кўтарилади © vaqt.uz

Ўзгидромет агентлиги келаётган ҳафта оралиғидаги об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июлда кечаси +17-22 даража, кундузи +31-36 даража, 6-12 июлда кечаси +20-25 даража бўлади, кундузи +35-40 даражагача кўтарилади.

Бўхоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июлда кечаси +20-25 даража, кундузи +32-37 даража, 6-12 июлда кечаси +22-27 даража бўлади, кундузи +38-43 даражагача кўтарилади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/s тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5 июлда +20-25 даража, 6-12 июлда +22-27 даража, кундузи 5-7 июлда +33-38 даража, 8-12 июлда +35-40 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с, фақат 6 июлда 9-14 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июлда кечаси +20-25 даража, кундузи +34-39 даража, 6-12 июлда кечаси +22-27 даража бўлади, кундузи +40-45 даражагача исийди.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво biroz булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июлда кечаси +18-23 даража, кундузи +30-35 даража, 6-12 июлда кечаси +20-25 даража бўлади, кундузи +35-40 даражагача кўтарилади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июлда кечаси +12-17 даража, кундузи +15-20 даража бўлади, 6-12 июлда кечаси +17-22 даража, кундузи +25-30 даража илиқ бўлади.

Теглар

Мавзуга оид