add

Параллеллар: АҚШдаги ҳокимлар сайлови ва Ўзбекистондаги тайинловлар — Fikr vaqti

Ню Йорк мэрлиги учун ўтган сайлoвлар нафақат АҚШда, балки, ўзбек медиаоламида ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилди. Сиёсатшунос Рафаэл Сатторов билан АҚШ ва Ўзбекистоннинг маҳаллий ҳокимлик тизимлари, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини таққосладик.

Параллеллар: АҚШдаги ҳокимлар сайлови ва Ўзбекистондаги тайинловлар — Fikr vaqti

Ўзбекистонда бирор туман ё вилоят ҳокими ўзгараркан, у одамлар томонидан шунчаки ахборот сифатида қабул қилинади. Сабаби, мамлакатда ҳудудлар ҳокимлари сайланмайди, тайинланади. Яъни, жамият тайинловларни шунчаки қабул қилиши керак, бундай ўзгаришларга дахлдорлик даражаси паст.

Лекин, масалан, АҚШдаги мэрлик, ҳатто губернаторликка сайловлар ҳам мамлакат, нафақат мамлакат, балки, дунёда ҳам жуда катта қизиқиш билан кузатилади.

Жумладан, 4 нoябр куни АҚШнинг энг йирик шаҳри — Ню Йорк мэрлиги учун ўтган сайлoвлар нафақат АҚШда, балки, ўзбек медиаоламида ҳам катта қизиқиш билан кузатиб борилди. Ушбу сайловда ғалаба қозонган 34 ёшли Зoҳран Мамданий тариxдаги шаҳарнинг сайланган илк мусулмон ва энг ёш ҳoкими ҳам бўлди.

Хўш, бундай эътибор, одамлардаги даҳлдорлик фақат сайловларданми ёки бошқа сабаблар ҳам борми? АҚШ ва Ўзбекистондаги ҳокимлар, уларнинг ваколатлари ўртасида қандай фарқ ва ўхшашликлар бор, Ўзбекистон шу кунларда ҳокимлар сайловига ўтганда ҳам нега ҳеч нарса ўзгармайди?

Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида АҚШда истиқомат қилувчи сиёсатшунос Рафаэл Сатторов билан икки мамлакат ҳокимлик тизимлари, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари ўртасида параллеллар ўтказиб кўрдик.

Дастур давомида шунингдек, АҚШ ва Венесуэла муносабатлари, икки томон ўртасидаги эҳтимолий уруш оқибатлари масаласини таҳлил қилдик.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 5

Барчаси

Мавзуга оид

Параллеллар: АҚШдаги ҳокимлар сайлови ва Ўзбекистондаги тайинловлар — Fikr vaqti | Vaqt.uz