Президент қарори билан Тошкентда янги университет очилмоқда

12.09.2025 | 12:203 дақиқа

2029/2030 ўқув йилигача қабул қилинадиган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади.

Президент қарори билан Тошкентда янги университет очилмоқда
11 сентябр куни Президентнинг ПҚ–274-сонли қарорига асосан Тошкент шаҳрида «ToshTech» техника университети ташкил этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. Янги университет академик, молиявий ва ташкилий-бошқарув соҳаларида мустақил фаолият юритади. Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан университетда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бир йиллик тайёрлов курси йўлга қўйилади. Бу дастур орқали талабалар асосий таълим жараёнига тайёргарлик кўриш имконига эга бўлади. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб, университетда бакалавриат таълим йўналишлари очилади. Кейинги босқичда, 2027/2028 ўқув йилидан магистратура ва олий таълимдан кейинги таълим дастурлари жорий этилиши кўзда тутилган. Университетда таълим жараёни давлат гранти ҳамда тўлов-контракт асосида амалга оширилади. Машғулотлар давлат ва хорижий тилларда олиб борилади. Бу эса талабалар учун халқаро таълим тажрибалари билан танишиш имкониятини яратади. Қарорга кўра, 2029/2030 ўқув йилигача қабул қилинадиган талабалар тўлиқ давлат гранти асосида таълим олади. Бу чора янги университетнинг нуфузини ошириш ва иқтидорли ёшлар учун имкониятларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Теглар

Мавзуга оид