Logo

Рейтинг: Тошкент иқтисодий фаолликдаги ўзгаришлар тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади

Бугун 18:012 дақиқа

Халқаро таҳлилчилар Тошкентни ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига киритган.

Рейтинг: Тошкент иқтисодий фаолликдаги ўзгаришлар тезлиги бўйича биринчи ўринни эгаллади © Vaqt.uz | Javhar Chorshanbiyeva

Тошкент шаҳри «Global Cities Index 2026» рейтингида 128 поғонага юқорилаб, дунёнинг мингта энг йирик шаҳри орасида 343-ўринни қайд этди. Иқтисодий фаолликдаги ўзгаришлар тезлиги бўйича эса пойтахт жаҳонда биринчи ўринга чиқди. Бу ҳақда Тошкент шаҳри Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази (ЙҲТЭМ) матбуот хизмати маълум қилди.

Марказ хабарига кўра, Тошкент иқтисодий тоифада сезиларли сакрашни амалга ошириб, бир йил ичида 558-ўриндан 188-ўринга кўтарилган. Бундан ташқари, пойтахт инсон капитали бўйича дунёда 108-ўринни эгаллаган. Маълумот учун, шаҳар мазкур йўналишда 2024 йилда 136-ўринда, 2025 йилда эса 123-ўринда қайд этилган эди.

Тошкент ўзгаришлар тезлиги бўйича дунёда учинчи ўринда

Пойтахт эришаётган натижалар фақатгина битта халқаро рейтинг билан чекланмаган. «Boston Consulting Group» (BCG) компаниясининг 2025 йилда ўтказилган ва 2026 йил 21 майда эълон қилинган «Built to Change: How Cities Compete for the Future» тадқиқотига кўра, Тошкент дунёнинг 80 та шаҳри орасида ўзгариш тезлиги бўйича фақатгина Шэнжэн ва Ар-Риёддан кейин учинчи ўринни эгаллаган.

BCG тадқиқоти нафақат шаҳарнинг ҳозирги ҳолатини, балки унинг қанчалик тез ривожланаётганини, мослашаётганини ва аҳоли учун шароитларни яхшилаётганини баҳолайди. Ушбу ўрганиш 200 дан ортиқ кўрсаткичларни қамраб олиб, дунё шаҳарларининг 24 минг нафар аҳолиси ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини ҳисобга олади.

«Халқаро таҳлилчилар Тошкентни ривожланишини кузатиб бориш лозим бўлган шаҳарлар рўйхатига («Cities to Watch») киритган», — дэйилади марказ хабарида.

Теглар

Мавзуга оид