Logo

«Самарқанд нони» товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бугун 08:001 дақиқа

2025 йилнинг феврал ойида «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

«Самарқанд нони» товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди © Foto: Yevgeniy Sorochin / Gazeta

«Самарқанд нони» бренди расман товар белгиси сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги маълум қилди.

Мазкур номнинг товар белгиси сифатида рўйхатдан ўтказилиши маҳсулотнинг ўзига хослигини эътироф этиш, миллий гастрономик меросимизни асраш ҳамда унинг бозордаги нуфузини оширишга хизмат қилади. Шунингдек, бу қадам миллий брендларни ҳуқуқий жиҳатдан муҳофаза қилиш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этади.

Маълумот учун, бундан аввалроқ — 2025 йилнинг февраль ойида «Самарқанд нони» географик кўрсаткич сифатида ҳам давлат рўйхатидан ўтказилган эди.

Амалдаги «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги қонунга биноан, товар белгисига доир гувоҳнома 10 йил муддатга берилади.

Ўз товар белгисини рўйхатдан ўтказиш истагида бўлганлар Адлия вазирлигининг расмий im.adliya.uz сайти орқали онлайн тарзда ариза топширишлари мумкин.

Теглар

Мавзуга оид

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?
Кеча 17:37

Ўзбек тўқимачилиги учун янги бозор: АҚШга экспорт йўлида қандай имконият ва тўсиқлар бор?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати сўнгги йилларда хом ашё экспортидан тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ўтиш йўлида сезиларли натижаларга эришди. Бироқ экспорт ҳажмини ошириш, айниқса, АҚШ, Европа Иттифоқи каби йирик бозорларга чиқиш осон кечмаяпти. Россия–Украина уруши ортидан халқаро юк ташиш йўналишларида юзага келган мураккабликлар, транспорт харажатлари ва етказиб бериш муддатлари билан боғлиқ ноаниқликлар ўзбек экспортчилари олдига янги вазифаларни қўймоқда. Шундай шароитда Ўзбекистон маҳсулотлари Америка бозорида ўз ўрнини топа оладими? Бунинг учун нималарни ўзгартириш керак? Тўқимачилик соҳасида 11 йиллик тажрибага эга, ҳозирда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида тўқимачилик савдоси кўпригини қураётган тадбиркор Камолхон Касимовнинг фикрлари ва амалий тажрибаси асосида ушбу саволларга жавоб изладик.