«Сезгир соҳалар учун» — Ўзбекистон ЖСТдан қандай имтиёзлар сўрамоқда?
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик музокаралари доирасида айрим «сезгир соҳалар» учун махсус имтиёзлар сўрамоқда. Бош музокарачи Азизбек Ўруновнинг айтишича, қишлоқ хўжалиги, электроника ва автомобилсозлик каби йўналишларда ўтиш даври ва тариф масалалари музокараларнинг асосий мавзуларидан бири бўлиб турибди.
Президентнинг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича вакили, бош музокарачи Азизбек Ўрунов Янги Ўзбекистон университети талабалари билан ЖСТга аъзолик мавзусида учрашув ўтказди.
Учрашув давомида Ўрунов талабаларга ташкилотнинг тузилиши ва ишлаш механизмлари ҳақида маълумот бериб, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёнига оид саволларга жавоб қайтарди.
Тадбир якунида бош музокарачи журналистлар саволларига ҳам жавоб берди. Суҳбат давомида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолиги, бунинг шартлари, хусусан, мамлакат турли соҳалар учун ташкилотдан сўраётган имтиёзлар, божхона тарифлари ҳамда аъзолик жараёни нега кечикиши мумкинлиги ҳақида сўз борди.
Теглар






