Logo

Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Паркентга электропоездда борди

Кеча 17:342 дақиқа

24 км лик Байтқўрғон-Паркент электрлаштирилган бир изли темир йўл линияси қурилиши учун 535,4 млрд сўм сарфланган.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдан Паркентга электропоездда борди © Foto: president.uz

Шавкат Мирзиёев 20-ноябр куни Тошкентдан Паркентга электропоездда борди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Лойиҳа доирасида 24 км лик Байтқўрғон–Паркент электрлаштирилган бир изли темир йўл линияси қурилиши 535,4 млрд сўмга тушган. Сентябр ойидан буён Тошкент–Паркент йўналишида қатнаётган олти вагонли ЭП3Д электропоездининг қиймати эса 124 млрд сўмни ташкил этади.

Паркентгача темир йўл қурилиши президент топшириғига кўра 2025-йил январида бошланган ва 14 ойдан ортиқ давом этган. Қурилиш ишлари шу йилнинг апрел ойида якунланган. Лойиҳа доирасида битта янги бекат, учта кўприк, автомобил йўл ўтказгичи, 16 та кесишма ва 77 та сув ўтказиш иншооти барпо этилган. Линия ишга тушиши билан 40 та иш ўрни яратилган.

Электропоезд имкониятлари ва йўл ҳақи


ЭП3Д электропоезди 586 нафар йўловчига мўлжалланган бўлиб, соатига 120 км гача тезликда ҳаракатланади. Поезд умумий узунлиги 57,6 км бўлган йўлни 1 соат 13 дақиқада босиб ўтади. У кунига 2000 нафаргача, йилига эса 300 минг нафаргача йўловчи ташиши мумкин.

Йўналишда йўл ҳақи 10 минг сўмни ташкил этади. Бу ушбу йўналишдаги таксининг ўртача нархидан 2,5 баравар арзондир.

Вагонларда иқлим назорати, УСБ қувватлаш нуқталари ва бепул Wи-Фи мавжуд. Шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар учун кўтаргичлар ва мослаштирилган жойлар, велосипед ташиш мосламалари ўрнатилган.

Хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув ҳамда тўқнашувда зарба кучини камайтирувчи тизимлар назарда тутилган.

Сафар чоғида президент Тошкент вилоятининг иқтисодий салоҳиятидан самаралироқ фойдаланиш, ердан унумли фойдаланиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалаларига тўхталди. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалиги ва маҳсулотларни қайта ишлаш тармоқлари салоҳиятини камида икки баравар ошириш мумкин.

Мирзиёев Паркентнинг янги вокзал станцияси билан танишар экан, темир йўл инфратузилмасини янада такомиллаштириш, вокзалларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, йўловчилар учун қулай шароитларни кенгайтириш, қатновлар самарадорлигини таъминлаш ва темир йўлга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Теглар

Мавзуга оид