add

«Сифатсиз хизматга адолатсиз тўлов усули» — Fikr vaqti

Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида чиқиндидан қарздор абонентларнинг электрдан узилиши, бу тартибга жамоатчилик муносабати, чиқинди ташиш хизматида сифат масаласи, чиқинди чиқармайдиган уйлар ва яна бир оғриқли мавзу “ЖЕК”даги муаммолар масалалари таҳлил қилинди.



Энди чиқиндидан қарздорлар хонадони электрдан узиб қўйилади. Гарчи, Энергетика вазирлиги 11 ноябр куни тушунтириш билан чиқиб, бу каби хабарларни рад этган, чиқинди хизмати бўйича қарзи мавжуд абонентлар аввалдан 2100 қисқа рақамидан СМС огоҳлантириш олиши, шундан сўнг 5 кун ичида қарздорлик қопланмасагина электр энергияси учун тўлов амалга ошириш имконияти чекланишини айтган бўлса-да, бу – мазмунан барибир бир хил нарса. Чиқинди тўловини кечиктирган электрдан узилади. Механизм декабр ойидан бутун республика бўйлаб амалга кириши кутилмоқда.

Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида биз янги тартиб, унга жамоатчилик муносабати, чиқинди ташиш хизматида сифат масаласи, чиқинди чиқармайдиган уйлар ва яна бир оғриқли мавзу “ЖЭК”даги муаммолар ҳақида гаплашдик. Дастур меҳмонлари иқтисодчи Баҳодир Ғаниев ва жамоатчилик фаоли Обиджон Латипов бўлди.

Теглар

Илёс Сафаров

Илёс СафаровМақолалар сони: 7

Барчаси

Мавзуга оид

«Сифатсиз хизматга адолатсиз тўлов усули» — Fikr vaqti | Vaqt.uz