Logo

Сурхондарёда 277 та сохта «права» ёқиб юборилди

Бугун 08:001 дақиқа

Ҳолат бўйича 11 киши судланган.

Сурхондарёда 277 та сохта «права» ёқиб юборилди © vaqt.uz

Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида жиноят иши бўйича ашёвий далил сифатида сақланган 277 та қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ёқиб юборилди. Бу ҳақда Республика Мажбурий ижро бюроси хабар берди.

Мазкур сохта ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Ангор туман судининг ижро варақасига асосан ашёвий далил деб топилган ва уларни йўқ қилиш белгиланган. Ушбу қалбаки ҳужжатлар билан боғлиқ жиноят иши доирасида жами 11 нафар шахсга нисбатан суд ҳукми чиқарилган.

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюросининг Ангор туман бўлими томонидан тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилди.

Жараён давомида суднинг ашёвий далилларни сақлаш хонасида сақланаётган барча 277 та қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси олиниб, белгиланган тартиб ва хавфсизлик талабларига қатъий риоя этилган ҳолда махсус қозонхонада ёқиш орқали тўлиқ йўқ қилинган.

Теглар

Мавзуга оид