Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳолисини огоҳлантирди
Ҳокимлик фуқаролардан автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик, кўчада юришни чеклаш, шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш ҳамда ўзи, яқинлари ва шахсий мулкини асрашни сўрамоқда.

Тошкент шаҳрида кучли шамол кузатилаётгани ва об-ҳаво шароитининг ёмонлашуви сабабли симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши ҳамда ҳавода чанг миқдорининг кўпайиши мумкин. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Ҳокимлик пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар ва хавфларнинг олдини олиш мақсадида қуйидагиларга амал қилишни сўрамоқда:
• автомобилларни дарахтлар ва электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик;
• кўчада юришни чеклаш, айниқса аллергия ёки чангга юқори сезувчанлик мавжуд бўлса;
• шаҳар бўйлаб ҳаракатланишда эҳтиёткор бўлиш;
• ўзини, яқинларини ва шахсий мулкини асраш.
Фавқулодда вазиятлар юз берганда фуқаролар қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкин: 1050, 1055, (71) 212-69-80 ва (71) 212-69-82.





