Logo

Тошкентда поезд ва метрони боғловчи «Чоштепа» темирйўл бекати ишга туширилди

23 октябрдан ушбу бекат орқали кунига 10 та йўналиш бўйича қатновлар ва метрога қулай ўтиш имкони йўлга қўйилди.

Тошкентда поезд ва метрони боғловчи «Чоштепа» темирйўл бекати ишга туширилди

​23 октябрдан эътиборан Тошкентда метро билан интеграциялашган «Чоштепа» темир йўл бекати фойдаланишга топширилди. Шаҳарлараро электропоезд йўловчилари ушбу бекат орқали тўғридан-тўғри метро тармоғига ўтишлари мумкин. Бу ҳақда «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» корхонаси матбуот хизмати маълум қилди.

​Янги транспорт алмашинув тугуни йўловчиларнинг манзилга етиб бориш вақтини тежаш ҳамда шаҳар жамоат транспортидан самарали фойдаланишга хизмат қилиши айтилган.

Корхона хабарида таъкидланишича, қулай ва хавфсиз транспорт хизматларини ривожлантириш борасидаги ишлар давом эттирилади.

​Поездларнинг ҳаракат жадвали

​Эълон қилинган ҳаракат жадвалига кўра, поездлар «Чоштепа» бекатидан Тошкентга қараб соат 06:18, 07:10, 08:47, 16:12 ҳамда 17:53 да жўнайди.

​Тошкентдан қайтиш қатновлари эса ушбу бекатдан 09:29, 13:09, 18:53, 19:07 ва 20:13 да амалга оширилиши белгиланган.

Шаҳарлараро поездлар ҳаракат жадвали билан онлайн платформа орқали танишиш мумкин.

Теглар

Мавзуга оид