Logo

Тошкентнинг 8 та маҳалласида ҳавони тозалаш учун сунъий кўллар барпо этилмоқда

08.11.2026 | 18:201 дақиқа

Янги сув ҳавзалари ҳудудлардаги микроиқлимни яхшилаб, ёз жазирамасида салқинлик яратиши кутилмоқда

Тошкентнинг 8 та маҳалласида ҳавони тозалаш учун сунъий кўллар барпо этилмоқда © Prezident matbuot xizmati

Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси сифатини яхшилаш, экологик муҳитни соғломлаштириш ва аҳоли учун қулай микроиқлим яратиш мақсадида 8 та маҳаллада сунъий кўллар ташкил этилмоқда. Бу ҳақда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси маълум қилди.

Мазкур лойиҳа Экология қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Маълумотларга кўра, пойтахтда сувли майдонлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш мақсадида сунъий кўллар қуйидаги манзилларда барпо этилади:

• Чилонзор тумани — «Бешёғоч» маҳалласи;
• Сергели тумани — «Хонободтепа» ва «Қумариқ» маҳаллалари;
• Юнусобод тумани — «Боғибўстон» маҳалласи;
• Миробод тумани — «Юксалиш» маҳалласи;
• Шайхонтоҳур тумани — «Ипакчилик» маҳалласи;
• Учтепа тумани — «Қўрғонтепа» маҳалласи;
• Олмазор тумани — «Замондош» маҳалласи.

Мазкур ташаббус Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 25 мартдаги «Атмосфера ҳавоси сифатини яхшилашга қаратилган «Тоза ҳаво» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ–46-сонли Фармони ижроси доирасида ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Лойиҳадан кўзланган асосий мақсад шаҳарда чангланиш даражасини камайтириш ҳамда экологик инфратузилмани ривожлантиришдан иборат. Сунъий кўлларнинг ташкил этилиши шаҳар ҳудудларида сув ва яшил майдонлар улушини ошириш, маҳаллий микроиқлимни яхшилаш ҳамда аҳоли учун янада қулай ва соғлом экологик муҳит яратишга хизмат қилади.

Теглар

Мавзуга оид

Тошкентнинг 8 та маҳалласида ҳавони тозалаш учун сунъий кўллар барпо этилмоқда | Vaqt.uz