add

Тўсилаётган рақoбат, таълим сифати ва бизнес — Ўзбекистoнда xусусий университетлар келажаги қандай бўлади? | Ta’lim vaqti

Vaqt.uz’да янги дастур – Ta’lim vaqti. Дастур давомида Ўзбекистондаги таълим тизими таҳлил қилинади. Мактабдан то университетгача бўлган тизимда нима тўғри кетяпти-ю, нималар тузатишни талаб қилади — очиқ гаплашамиз.

Тўсилаётган рақoбат, таълим сифати ва бизнес — Ўзбекистoнда xусусий университетлар келажаги қандай бўлади? | Ta’lim vaqti

Дастурни мамлакатнинг етакчи таълим мутахассисларидан бири, профессор Азамат Акбаров олиб боради. У билан бирга биз таълимдаги янги ислоҳотлар, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги, таълимнинг бозор иқтисодиётидаги роли ва энг муҳими — ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳамда муаммоли жиҳатларни таҳлил қиламиз.

Ta’lim vaqti’нинг илк сонида эса, хусусий университетлар ҳақида суҳбат борди. Хўш, ҳукумат бугун уларга давлат ОТМларига қаратгани каби эътибор қаратяптими? Хусусий таълимнинг рақобатдошлиги кучаймоқдами ёки аксинча? Бир неча йил аввал сони кескин ошган хусусий университетларнинг ҳоли нима кечди ва нега бугун янги хусусий университетлар очиш учун лицензия бериш тўхтатилган? Хусусий олий таълим муассасаларидаги таълим сифати-чи, у бугун қай аҳволда?

Дастурнинг илк сони меҳмонлари — «Profi» университети таъсисчиси Бектoш Ҳотамoв ва «Tashkent Metropoliten Univercity» таъсисчиси ва ректори Бекзод Жалилов билан айни саволлар атрофида фикрлашдик.

Теглар

Мавзуга оид

Тўсилаётган рақoбат, таълим сифати ва бизнес — Ўзбекистoнда xусусий университетлар келажаги қандай бўлади? | Ta’lim vaqti | Vaqt.uz