add

Трамп нега Исроилнинг Ғазога ҳужумларини эътиборсиз қолдирмоқда?

АҚШ президенти Ғазога қарши Тел-Авивнинг 100 дан ортиқ кишининг умрига зомин бўлган янги ҳужумини қўллаб-қувватлади.

Трамп нега Исроилнинг Ғазога ҳужумларини эътиборсиз қолдирмоқда?

АҚШ президенти Доналд Трамп 29 октябр куни Исроил ҳужумларга дуч келганда Ғазога жавоб зарбалари беришга тўлиқ ҳақли эканини билдирди. У бу ҳақда Япониядан Жанубий Кореяга учаётган самолётда журналистларга маълум қилди, деб хабар бермоқда NBC News.

Бир кун аввал Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ҳарбийлар билан маслаҳатлашувлардан сўнг ҲАМАС томонидан ярашувнинг бузилишига жавобан Ғазога янги зарбалар беришни буюрган эди. ҲАМАС ҳаракати бу айбловларни рад этди.

Al Jazeera тиббий манбаларига кўра, 28-29 октябрьҳ кунлари Исроил ҳужумлари оқибатида 100 кишидан ортиқ, жумладан 24 нафар бола ҳалок бўлган.

Трамп бу масалада фақат Нетаняҳунинг Исроил гўё фақат Ғазодаги ҳужумларга жавоб бераётгани ҳақидаги фикрига таянмоқда.

«Исроилликлар зарбаларга жавоб беришмоқда — ва уларга ҳужум қилинганда жавоб беришлари керак», - дея таъкидлади Трамп. Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш режими хавф остида эмас, ҲАМАС эса «Яқин Шарқнинг жуда кичик қисми» холос.

«Улар (ҲАМАС) ўзларини яхши тутишларини ваъда қилишди. Агар шундай бўлса - улар бахтли бўлиб қолишади. Акс ҳолда, уларнинг сони тугайди», - деди АҚШ президенти.

Axios хабарига кўра, Нетаняҳу ҳарбий раҳбарият билан учрашув ўтказиб, эҳтимолий сценарийларни муҳокама қилган. Манбаларнинг маълум қилишича, унга Ғазога ҳужум қилишни тавсия қилишган, бироқ у Трамп билан боғланишга уриниб, иккиланиб қолган. Кейинроқ бош вазир «кучли ва зудлик билан зарба бериш»ни буюрган.

Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ярашув 10 октябрда кучга кирган, бироқ у бир неча бор бузилган. 19 октябр куни Исроил армияси бутун сектор бўйлаб зарбалар берди ва буни «келишувни очиқчасига бузиш»га жавоб деб атади. Ўшанда АҚШ воситачиларни Исроил эҳтимолий ҳужумга тайёрланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Воситачиларнинг босими кучайиб бораётганига қарамай, Трамп Исроилнинг Ғазога зарба бериш ҳуқуқини қўллаб-қувватлашини билдирди - ҳужумлар натижасида тинч аҳоли ҳалок бўлаётганига қарамай.

«Ўт очишни тўхтатишга ҳеч нарса хавф солмайди», - дея таъкидлади президент ва ҲАМАС «ўзини тўғри тутиши кераклигини» қўшимча қилди.

Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Неатяҳу сулҳ битимини бузиб, Ғазога кучли зарбалар бериш тўғрисида бўйруқ бергани ҳақида хабар қилган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

Трамп нега Исроилнинг Ғазога ҳужумларини эътиборсиз қолдирмоқда? | Vaqt.uz