Logo

«Туронбанк» бошқарув раиси Чори Мирзаев қўлга олингани айтилмоқда

У йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.

«Туронбанк» бошқарув раиси Чори Мирзаев қўлга олингани айтилмоқда © foto: turonbank.uz

«Туронбанк» бошқарув раиси Чори Мирзаев йирик миқдордаги пулларни ўзлаштиришда гумонланиб, Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ушланди. Бу ҳақда «Kun.uz» ўз манбасига таяниб хабар берди.

Чори Мирзаев 1971 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган. У 2016 йил 23 сентябрдан буён «Туронбанк» бошқарув раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Нашр маълумотига кўра, Чори Мирзаев ҳозирда Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими бўлган Зайнилобиддин Низомиддиновнинг яқин қариндоши ҳисобланади.

Теглар

Мавзуга оид