add

Владимир Путин ҳокимиятга 24 қариндошини жойлаштиргани фош этилди

Бугун 08:583162

Журналистик суриштирувга кўра, Россия раҳбари Владимир Путин ҳокимият тизимига камида 24 қариндошини жойлаштирган ва улар давлат маблағларига эга структураларда фаолият юритмоқда.

Владимир Путин ҳокимиятга 24 қариндошини жойлаштиргани фош этилди

«Проект» журналистик таҳлилий маркази олиб борган суриштирувга кўра, Россия президенти Владимир Путин ҳокимият тизимида шахсий кумовчилик ва қариндош-уруғчиликни энг юқори даражага олиб чиққан. Хабарда айтилишича, у 24 нафар қариндошини давлат лавозимларига жойлаштирган — бу Россиянинг сўнгги 100 йилдаги энг юқори кўрсаткичи.

rodstvenniki_putina_061125

Суриштирув «Оталар ва боболар» деб номланиб, Telegram’даги «Агентство» канали томонидан 6 ноябр куни эълон қилинди. Унда айтилишича, Путиннинг расман ва норасман тан олинган турмуш ўртоқлари — Людмила Очеретная, Алина Кабаева, Светлана Кривоногих ва Алиса Пишчевая — ҳам давлат маблағлари билан боғлиқ соҳаларда ишлайди ёки пул олади. Масалан, Очеретная ҳеч қаерда ишламаса-да, ҳар йили юз миллионлаб рубл даромад олади.

Путиннинг икки қизи — Мария Воронцова ва Екатерина Тихонова — ҳам давлат маблағлари билан боғлиқ лойиҳаларда иштирок этмоқда. Уларга яқин бўлган турмуш ўртоқлари — амалдагилар ва собиқлари ҳам лавозимлар ва бюджетдан фойдаланиш имкониятига эга бўлган.

Қариндошлар сони учинчи авлодгача етиб борган. Булар орасида отаси томонидан амакиваччалари — Игорь ва марҳум Евгений Путин, онаси томонидан холаси Любовь Шеломова ва яна бир қариндоши Любовь Круглова бор. Шунингдек, Анна Цивилёва, Сергей Цивилёв, Михаил Путин ва бошқа Путинлар — ҳозирда давлат компаниялари ёки ҳукумат тизимида катта вазифаларда ишлайди.

photo_2025-11-07 08.28.47

Вафот этган Евгений Путиннинг набиралари — Денис Путин, Дмитрий Логинов ва Елена Жидкова ҳам катта давлат вазифаларида бўлиб, бюджет маблағларига кенг йўл очилган.

Путиннинг моддий манбалари сифатида кўриладиган бошқа қариндошлари — Михаил Шеломов, Роман Путин ва бошқалар — «Русгидро», «Газпром», «Сибур», «Промсвязбанк» ва РЖД каби йирик компанияларда ишлайди. Улар айни вақтда санкция остидаги тузилмаларда фаолият юритиб, шахсий бойликларни йиғмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Владимир Путин ҳокимиятга 24 қариндошини жойлаштиргани фош этилди | Vaqt.uz