add

Ягона портал маълумотлари энди қоғоз ҳужжат билан тенг юридик кучга эга ҳисобланади

Ягона порталдаги маълумотлар қоғоз ҳужжатлар билан тенг юридик кучга эга бўлиб, давлат идоралари уларнинг қоғоз шаклини талаб қила олмайди.

Ягона портал маълумотлари энди қоғоз ҳужжат билан тенг юридик кучга эга ҳисобланади

Ўзбекистонда 1 ноябрдан бошлаб фуқароларнинг шахсий маълумотларини олиш ва тақдим этиш жараёни тўлиқ my.gov.uz — Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали амалга оширила бошлади.

Мазкур платформа орқали шакллантириладиган маълумотлар энди қоғоз ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга бўлди. Бу давлат идораларининг фуқаролардан ортиқча маълумотнома ва ҳужжат нусхаларини талаб қилиш амалиётини камайтириши кутилмоқда.

Янги тартиб фуқароларга ўз маълумотларини онлайн кўриш, зарур ташкилотларга тақдим этиш ва барча жараёнларни ягона рақамли манбадан бошқариш имконини яратади. Бу эса давлат хизматлари ишлаш суръатини тезлаштириши, ортиқча бюрократияни чеклаши ҳамда хизмат кўрсатиш сифатини ошириши белгиланмоқда.

Рақамлаштириш жараёни натижасида навбатларда туриш, қоғоз шаклда ариза топшириш ва бир нечта идорага қатнаши шарт бўлган босқичлар қисқаради.

Ваколатли идоралар мазкур янгилик аҳолига вақт ва маблағ тежаш имконини бериши, шу билан бирга давлат хизматларига ишончни кучайтиришини қайд этмоқда.

Мутахассислар фикрича, Ягона порталдан фаол фойдаланиш рақамли экотизимни янада ривожлантириб, идоралараро маълумот алмашинувини яхшилайди. Бу эса фуқаролар учун ҳам, ташкилотлар учун ҳам қулай ва шаффоф хизматлар муҳитини шакллантиради.

Тегишли идоралар аҳолини my.gov.uz порталидаги имкониятлардан мунтазам фойдаланишга, шунингдек, расмий ижтимоий тармоқ саҳифалари орқали янгиланишларни кузатиб боришга чақирмоқда.

Теглар

Мавзуга оид

Ягона портал маълумотлари энди қоғоз ҳужжат билан тенг юридик кучга эга ҳисобланади | Vaqt.uz