
Ёпилаётган касалхона, етишмаётган шифокорлар ва сабабларни кашф этган Зоир Мирзаев — Ўзбекистонда саратонга қарши қандай курашилмоқда?|Fikr vaqti
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида биз Ўзбекистонда онкология, соҳанинг шу кунларда навбатдаги бор ОАВ эътиборига тушган муаммолари, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг бу касаллик пайдо бўлиши ҳақидаги янги фарази ҳақида гаплашдик.

«Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровнинг буйруғи билан Тошкент шаҳар онкология касалхонаси Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология марказига қўшиляпти. Шаҳар касалхонаси ходимлари ва у ерда даволанаётган беморлар бундан норози бўлиб видеомурожаат билан чиқишди».
«Ўзбекистoнда oнкoлoг, псиxиатр ва бoшқа тoр сoҳа мутаxассисларининг улуши ҳар 10 минг аҳoлига 1 нафардан ҳам тўғри келмаслиги маълум бўлди».
«Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев тандирда нoн ёпмай қўйгани учун ҳам ўзбекистонлик аёллар oрасида oнкoлoгик касалликлар кўпайиб кетганини маълум қилди».
Ўтган бир неча ҳафта Ўзбекистонда экологик муаммолар ҳафтаси бўлди. Бу муаммолар ҳақида жуда кўп ёзилди ва ёзилмоқда. Юқоридаги бош сарлавҳалар эса ўтган кунлар давомида турли интернет нашрларда ёритилган, лекин экологик муаммолар фонида эътибордан бироз четда қолган мавзулар.
Хўш, сизга ҳам бир биридан мутлақо фарқли бу хабарларда ўзаро мантиқий боғланиши бордек туюлмаяптими: касалхона тугатилади, шифокор мутахассислар етишмайди, ҳоким эса онкологик касаллик кўпайишига аёлларнинг тандирда нон ёпмай қўйганини сабаб қилиб кўрсатмоқда.
Fikr vaqti дастурининг навбатдаги сонида биз Ўзбекистонда онкология, соҳанинг шу кунларда навбатдаги бор ОАВ эътиборига тушган муаммолари, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг бу касаллик пайдо бўлиши ҳақидаги янги фарази ҳақида гаплашдик.
Суҳбатни журналист Илёс Сафаров олиб борди.






