Logo

Кино соҳасида давлат буюртмаси бекор қилинади: «Ўзбекфильм» 10 гектарда кластер барпо этади

Bugun 19:101 daqiqa

Кино соҳаси субсидиялаш механизмига ўтади, бўш турган давлат активлари очиқ савдога чиқарилади.

Кино соҳасида давлат буюртмаси бекор қилинади: «Ўзбекфильм» 10 гектарда кластер барпо этади

Президент Шавкат Мирзиёев «Ренессанс» кино уйида бўлиб ўтган учрашувда кинематография соҳасини молиялаштиришнинг мутлақо янги механизмига ўтилишини маълум қилди. Унга кўра, соҳада давлат буюртмаси амалиётидан воз кечилиб, фильмларни субсидия асосида қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилади.

​«Бундан буён давлат фильмнинг буюртмачиси эмас, ижодкорлар ва хусусий секторнинг ишончли ҳамкори бўлади», — деди мамлакат етакчиси.



​Янги тартибга мувофиқ, фильм ишлаб чиқаришда техник топшириқлар эмас, балки ижодий жараён ва унинг талабларига устуворлик берилади. Ушбу молиялаштириш механизмини бир ой муддатда жорий этиш вазифаси қўйилди. Шуннингдек, келгуси йилдан бошлаб ҳар йили «Ўзбекфильм» миллий кинокомпанияси сўровига кўра бюджетдан тегишли маблағ ажратиб борилади.

Давлат активлари сотувга чиқарилади

​Инфратузилмани ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилиш мақсадида «Ўзбекфильм»нинг 10 гектарлик ҳудудида кино хизматлари жамланган ягона индустриал кластер — «Ўзбекфильм кино шаҳарчаси» ташкил этилади.

​Мазкур шаҳарчада замонавий технологиялар билан жиҳозланган Дубляж ва овозлаштириш маркази қурилади. Икки ой муддатда малакали лойиҳа ташкилотини жалб қилиб, шаҳарчанинг мастер-режаси ва лойиҳа-сметаси ишлаб чиқилади. Базавий қурилиш ишларини кейинги йилнинг март ойидан бошлаш белгиланди.

​Бундан ташқари, кино тизимидаги фойдаланилмай бўш турган давлат активларини очиқ савдоларга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Teglar

Mavzuga oid

Кино соҳасида давлат буюртмаси бекор қилинади: «Ўзбекфильм» 10 гектарда кластер барпо этади | Vaqt.uz