Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди

Bugun 14:401 daqiqa

Тошкент вилоятида туман ФВБ бошлиғи тадбиркордан жами 63 минг доллар талаб қилиб, ундан 25 мингини олаётганда ушланган.

Тадбиркордан 63 минг доллар талаб қилган мансабдор ушланди © DXX matbuot xizmati

Тошкент вилояти туманларидан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими раҳбари тадбиркордан пора талаб қилгани аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Мансабдор МЧЖ раҳбарига туман ҳудудидан оқиб ўтувчи учта сой қирғоқларини мустаҳкамлаш ва бетон плитали йўл ўтказгичлар қуриш бўйича 5,04 млрд сўмлик шартномани гўёки вазирликдаги ҳамкасблари орқали олиб берганини рўкач қилган.

Шу сабабли ундан 63 минг доллар миқдорида улуш талаб қилган ва март-апрел ойларида пулдан 24 минг долларини олган.

Тезкор тадбир

ФВБ раҳбари тадбиркордан қолган 39 минг долларини ҳам беришини сўраган. Ўтказилган тезкор тадбирда у пулдан 25 минг долларини «Tracker» хизмат автомашинасида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Teglar

Mavzuga oid