Logo

Зарарли иловалар орқали 21 фуқаронинг 336 млн сўмини ўғирлаганлар ушланди

Bugun 21:251 daqiqa

Улар фуқароларга зарарли APK-иловани юборган. Ушбу илова орқали одамларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилган.

Зарарли иловалар орқали 21 фуқаронинг 336 млн сўмини ўғирлаганлар ушланди

Республика бўйлаб 21 нафар фуқаронинг жами 336 миллион сўм маблағи киберфирибгарлик йўли билан ўзлаштирилди. Бу ҳақда ИИВ Кибержиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Аниқланишича, фуқароларга номаълум шахс томонидан зарарли APK иловалари юборилган ва шу орқали уларнинг шахсий маълумотлари қўлга киритилган.

Шундан сўнг гумондорлар фуқароларнинг, жумладан Термизда доимий истиқомат қилувчи ҳамда Навоий вилоятининг Кармана туманида яшовчи шахсларнинг «E-auksion» платформасида рўйхатдан ўтганидан ва аккаунтидан фойдаланиб, банк карталаридаги пулларни ечиб олган.

Хусусан, жабрланувчилардан бирининг банк картасида мавжуд бўлган 230 миллион сўм пул маблағи шу йўл билан ўзлаштирилган.

Тезкор тадбир ва жиноят иши қўзғатилиши
«Хавфсиз ва соғлом юрт» кенг қамровли тезкор профилактик ойлиги доирасида ташкил этилган тезкор тадбир давомида фирибгарликда гумон қилинган уч нафар шахс қўлга олинди. Уларнинг жиноят схемалари ўрганилганда, республика бўйлаб 21 нафар фуқаронинг маблағлари худди шу усулда талон-торож қилингани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий гуруҳга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (Ўғрилик, қонунга хилоф равишда (рухсатсиз) ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Teglar

Mavzuga oid

Зарарли иловалар орқали 21 фуқаронинг 336 млн сўмини ўғирлаганлар ушланди | Vaqt.uz