add

Африкада 2,76 миллион бола 5 ёшга етмай вафот этган — UNICEF

Бугун 10:141381 дақиқа

UNICEF маълумотларига кўра, 2023 йилда дунё бўйлаб 5 ёшгача бўлган 4,8 миллион бола вафот этган бўлиб, энг оғир аҳвол Африка қитъасида қайд этилган.

Африкада 2,76 миллион бола 5 ёшга етмай вафот этган — UNICEF

UNICEF тақдим этган ҳисоботга кўра, 2023 йилда бутун дунёда 5 ёшга тўлмаган болалар ўлими ҳали ҳам жиддий муаммо бўлиб қолмоқда. Жаҳон миқёсида болалар омон қолиши кўрсаткичлари яхшиланганига қарамасдан, айрим ҳудудларда вазият ўта оғирлигича қолмоқда.

Энг катта йўқотиш Африка қитъасида кузатилган. Бу ҳудудда 2023 йил давомида 2,76 миллион бола 5 ёшга етмасдан вафот этган. Бу кўрсаткич қитъада соғлиқни сақлаш тизими, озиқ-овқат хавфсизлиги ва она-бола саломатлиги соҳасидаги муаммолар ҳали ҳам ҳал этилмаганини кўрсатади.

БМТнинг болалар ўлими кўрсаткичларини баҳолаш бўйича Идоралараро гуруҳи маълумотларига кўра, болалар ўлими улуши энг юқори мамлакат Нигер ҳисобланади. У ерда болаларнинг 11,5 фоизи 5 ёшга етмай ҳаётдан кўз юмган. Нигерия, Чад ва Сомалида ҳам вазият ўта кескин бўлиб, бу давлатларда ҳар ўнинчи бола 5 ёшгача яшай олмайди.

Шу билан бирга, Африканинг шимолий қисмида кўрсаткичлар нисбатан паст. Тунисда болалар ўлими 1,3 фоизни, Марокашда 1,7 фоизни, Мисрда эса 1,8 фоизни ташкил этган. Бу рақамлар Лотин Америкасидаги айрим давлатлар кўрсаткичларига яқин.

Маълумотларга кўра, Колумбия ва Мексикада болалар ўлими даражаси 1,2 фоиз атрофида. Европада эса энг юқори кўрсаткич Молдовада қайд этилган бўлиб, у тахминан 1,5 фоизни ташкил этади.

Теглар

Мавзуга оид