add

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга келмоқчи

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 2026 йили Марказий Осиё мамлакатлари бўйлаб сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюришини маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга келмоқчи

АҚШ давлат котиби Марко Рубио 2026 йилда Марказий Осиё давлатларига расмий ташриф уюштиришини эълон қилди. Унинг сафар йўналишига Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон киради. Бу ҳақда Рубио 6 ноябрь куни Вашингтонда АҚШ Давлат департаментида Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари иштирокида бўлиб ўтган қабул маросимида маълум қилди.

«Мен келаси йили барча беш давлатга ташриф буюришни режалаштирганман. Сафар бир ҳафта ёки ундан ортиқ вақт давом этади», — деди давлат котиби.

Марко Рубио ўз нутқида АҚШ ва Марказий Осиё мамлакатларининг иқтисодий ривожланиш, бозор инфратузилмасига кириш ва табиий ресурслардан фойдаланиш соҳасидаги манфаатлари ўзаро мос келишини таъкидлади.

Унинг таъкидлашича, Вашингтон минтақадаги давлатлар билан ҳам икки томонлама, ҳам C5+1 формати доирасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан умидвор. Бу ташриф Марказий Осиё билан АҚШ ўртасидаги стратегик мулоқотни янги босқичга олиб чиқиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Озарбойжон «C5+1» форматига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик.

Теглар

Мавзуга оид

АҚШ давлат котиби Ўзбекистонга келмоқчи | Vaqt.uz