add

Арманистон Россияга кескин жавоб қайтарди

«Биз Россияга Арманистонни қандай қутқаришни кўрсатишига йўл қўймаймиз», - дея Арманистон расмийлари Россиянинг хавфсизлик бўйича кўрсатмаларига қарши чиқди.

Арманистон Россияга кескин жавоб қайтарди

Арманистон парламентининг ташқи алоқалар бўйича доимий комиссияси раиси Саркис Ханданян мамлакат ўз хавфсизлик сиёсатини Россиянинг талаб ва тавсияларисиз амалга оширишини билдирди. Унинг таъкидлашича, Арманистон ўз йўлини мустақил белгилайди ва ташқи кучларнинг «қутқарувчи» сифатида аралашувига эҳтиёж сезмайди.

«Биз Россияга Арманистонни қандай қутқаришни кўрсатишига йўл қўймаймиз. Арман халқи ўз кучига ишонади ва мамлакат ичида етарли имкониятга эга», - деган Ханданян Ереванда ўтказилган Евронест парламент ассамблеясининг ялпи мажлисида.

Депутат сўзларига кўра, мамлакатда айрим ташқи таъсирлар ҳисобига гибрид ҳужумлар белгилари сезила бошлаган. У бу ҳолатни илгари Молдова бошидан кечирган сиёсий босимлар билан қиёслади.

Шу билан бирга, Ханданян Арманистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатларда мўрт тинчлик ўрнатилганини таъкидлаб, уни мустаҳкамлаш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтириш зарурлигини айтди. У, хусусан, минтақавий коммуникацияларни очиш ва ТРИПП (“Трампнинг халқаро тинчлик ва фаровонлик йўли”) лойиҳасини амалга ошириш ғояси минтақавий хавфсизликка ҳисса қўшиши мумкинлигини қайд этди.

«Бу лойиҳа нафақат Арманистонни, балки бутун Марказий Осиёни ҳам Европа Иттифоқига яқинлаштириши мумкин», — деди у.

Ханданяннинг фикрича, айнан шундай қадамлар минтақа учун барқарор хавфсизлик кафолатини яратади.

Теглар

Мавзуга оид

Арманистон Россияга кескин жавоб қайтарди | Vaqt.uz