
Автомобилда хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
ССВ касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Саломатлиги сабабли хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар ва ҳолатлар рўйхати лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.
Унга кўра, жами 17 та касаллик ва ҳолатда хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат берилади:
➖Умров ва тўш суяги синиши;
➖Елка камари синиши;
➖Қовурғалар синиши;
➖Умуртқа поғонасининг компрессион синиши;
➖Ўпканинг сурункали обструктив касалликлари (IV босқич);
➖Бронхиал астма (IV босқич);
➖Ўпканинг интерстициал зарарланиши;
➖Ўпканинг бир қисми ёки бутун қисмини (чап ёки ўнг) олиб ташланиши;
➖Сурункали юрак етишмовчилигининг III босқичи ва декомпенсация босқичи;
➖III даражали (морбид) семизлик (BMI ≥ 40);
➖Паст бўйлик (нанизм) — 150 см дан паст;
➖Қўл ёки елка ҳаракатини чекловчи неврологик касалликлар;
➖Терининг кўкрак қисмида жойлашган оғир аллергик ёки дерматологик касалликларининг оғир шакллари (экзема, псориаз);
➖Кўкрак ёки елка соҳасида протез ёки имплантлар қўйилиши;
➖Кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғига ўтказилган очиқ турдаги операциялар;
➖Стомалар (сунъий чиқиш йўли) қўйилиши;
➖Кўкрак қафаси соҳасидаги йирик ҳосилалар (ўсма);
➖ҳомиладор аёллар.
Ҳужжат ҳали кучга киргани йўқ. Ушбу касалликлар билан касалланганлиги бўйича “Электрон соғлиқни сақлаш” ахборот тизими орқали шакллантирилган QR-кодли (штрихли код) электрон тиббий маълумотномалар фуқаро бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси томонидан берилади.
Тиббий маълумотноманинг амал қилиш муддати олти ой.





