Logo

Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун 120 фоизгача устамалар белгиланди

Бугун 20:551 дақиқа

Ўзбекистонда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги мактаб ва боғчаларнинг ҳисобчилари ҳамда кадрлар инспекторларига меҳнат стажи учун 120 фоизгача устама белгиланди.

Айрим таълим муассасалари ходимларига меҳнат стажи учун 120 фоизгача устамалар белгиланди © Фото: «Yoshlar – kelajagimiz» jamg‘armasi

Адлия вазирлиги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги таълим муассасаларининг айрим лавозимлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини рўйхатдан ўтказди.

Мазкур идоравий ҳужжат билан қуйидагиларнинг бош ҳисобчилари (етакчи ҳисобчи ва ҳисобчилари) ҳамда кадрлар бўйича инспекторлари учун тариф разрядлари ва кўп йиллик иш стажи учун тўланадиган ойлик устамалар белгиланмоқда:

• Реабилитация марказига эга бўлган кўп тармоқли давлат ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари;
• Кўп тармоқли ихтисослаштирилган ва қўшма турдаги мактабгача таълим ташкилотлари;
• Экспериментал мактабгача таълим ташкилотлари;
• Ихтисослаштирилган мактаблар;
• Кўп функционал инклюзив-ресурс мактаблар;
• Кўп тармоқли мактаб ва мактаб-интернатлар;
• Ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар;
• Махсус техникумлар;
• Кўп функционал инклюзив-ресурс маркази.

Бунда кўп йиллик иш стажи учун лавозим маошига нисбатан қуйидаги миқдорларда ҳар ойлик устама тўланиши белгиланмоқда:

— 1 йилдан 3 йилгача иш стажи учун — 30 фоиз;
— 3 йилдан 5 йилгача иш стажи учун — 60 фоиз;
— 5 йилдан 10 йилгача иш стажи учун — 80 фоиз;
— 10 йилдан 15 йилгача иш стажи учун — 100 фоиз;
— 15 йил ва ундан ортиқ иш стажи учун — 120 фоиз.

Теглар

Мавзуга оид