add

«Бир кечада» ҳаво сифатини яхшилаш муаммо ҳал қилинди, дегани эмас» — Саида Мирзиёева

03.12.2025 | 12:512111 дақиқа

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева мамлакатда ҳаво сифатига оид вазият жиддий назоратда эканини маълум қилди.

«Бир кечада» ҳаво сифатини яхшилаш муаммо ҳал қилинди, дегани эмас» — Саида Мирзиёева

Мирзиёева ҳавонинг бугун нисбатан яхши кўринаётгани шамол таъсири бўлиши мумкинлигини таъкидлади. Унинг таъкидлашича, ҳаводаги қисқа муддатли яхшиланишлар муаммонинг бартараф этилганини англатмайди ва тизимли чоралар талаб қилинади.

«Майли, бугун ҳаво сал-пал яхши бўлибди. Балки шамол келгандир. Мен бир кунда бу масалани ечганингларга ишонмайман. Аҳволни кўриб турибман. Шунча йилдан бери қарамаганмиз», — деди Саида Шавкатовна.

Мирзиёева масъул тизимларни аниқ режа, назорат ва жавобгарлик асосида ишлашга чақирди. Унинг фикрича, реал натижалар фақат узлуксиз ва комплекс чоралар орқали эришилади, бир кечалик ўзгаришлар эса умумий манзарани акс эттирмайди.

Теглар

Мавзуга оид